Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Бу қизиқ

 
 

Биз билган ва билмаган Замзам қудуғи ҳақида ...

Замзам қудуғи ер сатхидан таҳминан 13 метр пастда жойлашган...
Қизиғи шунда-ки, ундан сониясига 8000 литр тезликда сув тортиб олинганида унинг сатхи деярли 50 метр пастга тушиб кетади...
Сув олиш тўхтатилганида эса 11 дақиқадан сўнг, у яна эски сатхига қайтиб олади...

... Аниқроқ ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, қудуқдан дақиқасига 480 000, соатига 28 800 000, суткасига 691 200 000 литр сув олинади...
Энди Исмоил алайҳиссалом даврларидан бери қанча сув чиққанини тасаввур қилиб кўринг. Қанча сув олинмасин, у яна 11 дақиқада ўзини тиклаб олади...

... Олимлар фикрига кўра Замзамнинг булоғи тўхтамай сув чиқариб юборса Ер юзи сув остида қолиши мумкин экан...
Ҳолбуки Замзам сўзининг ўзи ҳам Хожар онамиз айтган «зимом» сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўхташ деган маънони англатади...

1. Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан.

2. Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўйимлироқ ва минералларга бойроқ.

3. Бу сувнинг манбаси ҳали маълум эмас. Қаердан келишини замонавий технология ҳам аниқлолмаган. Яқин атрофда бирор сув ҳавзаси йўқ, денгиздан эса 80 км. узоқликда. Бу шароитда сувнинг денгиздан келиши мумкин эмас. Асрлар мобайнида Замзам қандай тугамай турибди – буни ҳеч ким билмайди.

4. Замзам очқаганни тўйдиради, чанқаганни қондиради.

5. 1,5 метр чуқурликдаги кичик қудуқдан чиқадиган сув, ҳаж мавсумида миллионлаб ҳожилар чанқоғини қондиришга етади.

6. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг эътирофига кўра, Замзам дунёдаги энг хушхўр ва фойдали сувлардан биридир.

7. АҚШда ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёда таркибида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзамдир.

8. Илмий исботларга кўра, ичилган Замзам суви ҳеч қачон белдан пастга тушмайди. Танадан сийдик йўли орқали эмас, терлаш билан чиқиб кетади.
АЛЛОХ РИЗОСИ УЧУН сизга илиндим. Дўстларингизга хам илининг.

Интернетдан олинди.


Киритилган вақти: 12/09/2022 08:00;   Кўрилганлиги: 319
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/bu-qiziq
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 14:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг