Бекор кетаётган вақтимизни фойдалироқ ишларга сафарбар этсак...
Аҳолининг дунёқарашини шакллантиришда, ёшлар онгидаги бўшлиқни тўлдиришда бугунги кунда оммавий ахборот воситалари билан бир қаторда интернетнинг ҳам аҳамияти беқиёсдир. Шундай экан, назоратни аввало ўзимиздан бошлашимиз зарурдир.
Эътибор берайликки, биз фарзандлару яқинларимизга эмас кўп вақтимизни ана шу тармоқлардаги мазмунсиз маълумотларни олишга ёки ўйинлар дарёсига ғарқ бўлишга сарф этмаяпмизмикин? Балки бекор кетаётган шу вақтимизни фойдалироқ ишларга сафарбар этсак, ҳаётимизга мазмун кириши мумкиндир. Албатта, ҳушёрлик ва зийракликни ҳам ҳамиша қўлдан бой бермаслик муҳим аҳамиятга эгадир. Маҳмуд Замахшарий айтганидек:
“Ҳушёр ва заковатли одам улдурки, унинг фикр доираси кенг, узоқни яқиндек кўра оладиган ғафлат уйқусидан йироқ, балки ҳамиша фикру зикри билан уйғоқ, маҳфий ишоратдан ҳам ўзига хулоса чиқара ола биладиган, сўқир кўздан ҳам ёш оқиза оладиган бўлур”.
Аброров Жаҳонгирхон - Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмат ходими
Киритилган вақти: 08/08/2023 10:40; Кўрилганлиги: 594
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 09:20