АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИШ.
Инсонни мукаррам ,ақлли қилиб яратилиши унга Холиқини танишликни вожиб қилади.Аллоҳни танишликка ақл шарт қилингандир.Соғлом ақл ўз эгасини дунё маломатларидан ва охират надоматларидан асрайди. Ақл эгаси учун борлиқни яратгувчисини танимасликда хеч кандай узр йуқ. Баъзи хабарларда Аллоҳни танимаслик кўзнинг оқ ва қораси орасичалик куфрга якиндир дейилган. Ҳар бир инсон табиатида Яратгувчисини танишликка мойиллик бор. Бунга Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз саллаллоҳу алйҳи васаллам ҳадисларида далолатлар куп. "Ким Аллохни танимасдан дунёдан ўтса дўзахда қолади "- дейилгандир "Зоҳирур ривоя"да. Имом Аъзам" Агар Аллоҳ пайғамбарлар юбормаганда ҳам, бандаларга ўз ақллари билан Аллоҳни танишлик вожиб бўларди"- деганлар. Барчамиз мийсоқ кунида Аллоҳни Роббимизсан деб аҳду паймон берганмиз. Ҳарбир инсон ислом фитратида туғилади. Ўзини таниган ҳар бир банда Роббисини танигувчидир.
("Шарҳу Бадил амали "китоби матни асосида таййёрланди)
Киритилган вақти: 17/11/2022 12:02; Кўрилганлиги: 872
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/alloh-taoloni-tanish
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 01:12
Чоп этилган вақт: 11/10/2025 01:12