Абу Юсуф ўлим тўшагида ҳам фиқҳий масалада баҳс қиларди
У имом,қози Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Куфий сўнг Боғдодийдир.
У имом Абу Ҳанифанинг соҳиби, унинг шогирди, унинг илми ва мазҳабини тарқатувчи, учта Аббосий ҳалифалар (Ал-Маҳдий, Ал-Ҳодий, Ар-Рошид)нинг қозисидир.
У биринчи бўлиб қозиларнинг қозиси номи билан чақирилган.
Ҳаётининг охирги лаҳзаларида ўлим тўшагида ётганида ҳам уни зиёратга келган кишилар билан фиқҳий масалаларда баҳс қиларди.
Унинг шогирди қози Иброҳим ибн Жарроҳ айтади: Абу Юсуф бетоб бўлиб колди. Мен уни кўришга бордим, уни хушидан кетган ҳолда кўрдим.
Ўзига келганида "Эй, Иброҳим, бу масала ҳақида нима дейсан? деди.
Мен"Шу ҳолда ҳам масала сўрайсизми? дедим.
У "зарари йўқ, биз дарс қилайлик, шоятки шу сабаб нажот топсак", деди.
Сўнг айтдики: Эй, Иброҳим, ҳаж амалларида тошни пиёда отган афзалми ёки уловда отган яхшими".
Мен : "Уловда", дедим. У: "хато айтдинг", деди. Мен: "Пиёда", дедим. У: "Хато айтдинг", деди.Мен: "Ундай бўлса тўғрисини ўзингиз айтинг", дедим. У: "Агар у ерда дуо қилиш учун тўхтайдиган бўлса, пиёда афзал. Агар дуо учун тўхтамайдиган бўлса, уловда афзал", деди. Сўнг мен унинг хузуридан туриб ҳовлиси эшигининг олдига етгандима, унинг вафот этганлиги ҳақида овозни эшитдим.
Бу олимларнинг йўлидир. Чунки улар айтадиларки: "Илм талаб қилиш, бешикдан қабргачадир.
Абдул-Фаттоҳ Абу Ғудданинг
"Олимларнинг наздида вақтниг қиймати" китобидан
Мансур домла Раббимов Иштихон тумани "Зарбанд" жоме масжиди имом хатиби
Киритилган вақти: 15/08/2023 16:00; Кўрилганлиги: 743
Чоп этилган вақт: 20/09/2025 03:23