Долзарб мавзу

Қуръон ўқиб йиғламайдиган кўзларимиз учун йиғлайлик.

Қуръон Карим мўъмин-мусулмонларнинг кундалик дастури амали бўлганлиги учун уни доим ўқиб, эшитиб унга амал қилиб боришга буюрилганмиз. Қуръон Карим тиловатининг ўзи бир ибодат. Усмон ибн Аффон р.а. Расулуллоҳ с.а.в.нинг бундай деганларини ривоят қилади: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга) ўргатувчиларингиздир”. (Имом Бухорий ривояти).

 

Умр ғанимат

Бу синов дунёси уч кундир: кеча, бугун, эртага.

Бир донишманд: “(Дунё) бир ҳовлининг икки эшиги, уларнинг биридан кириб бошкасидан чиқиб кетасан”, деган экан . Чиндан ҳам, умр ғанимат. Уни фойдали ишларга сарфлаб, яхшилик қилиб ўтказсак, икки дунё саодатига эришамиз.

 

Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари.

Аллоҳ таоло барча яратган мавжудот ва махлуқотларини жуфт қилиб яратганидек, инсонларни ҳам жуфт жуфти билан яратди. Эркак ва аёл ҳаётда бирга яшашлари учун эса, уларнинг ўртасида никоҳланишни шарт қилди. Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси 21-оят).

 

Унутилаётган суннатлар (1-суннат)

Таҳоратдан сўнг дуо қилиш

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олиб: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

 

ҚУРЪОНДА ЖАҲОЛАТГА МУНОСАБАТ

Қуръони карим инсониятни икки дунё саодатига етказиш учун нозил қилинган илоҳий китобдир. Унда ҳақиқий бахтга етиш йўллари, барқарорлик шартлари ёритилган. Қуръоннинг энг олий мақсадларидан бири жаҳолатни йўқотиш ва инсониятни маърифатга даъват этишдан иборат.

 

Муносиб келин (биринчи мақола)

Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга киришади. Куёв тарафдан қизга совчи қўйилади. Ўша пайтда куёв, унинг ишбошилари ва совчилари келинликка номзоднинг қандай тарафларига эътибор беришлари керак? Бу саволга жавоб ахтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларига мурожаат қиламиз. Зотан, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қанча ҳадиси шарифларида муносиб келин қандай бўлишини баён қилиб берганлар. Мазкур ҳадиси шарифларда келинликка номзоднинг қуйидаги сифатларига алоҳида эътибор бериш тавсия қилинган:

 

Катта гуноҳлар!

Ҳаром қилинди!.. . Яқинлашмангиз!… . Бас ундан четланингиз!.. ушбу таъқиқ лафзларига эътибор беринг, қўйидаги мақолада уларнинг маъно жиҳатдан қандай аҳамият касб этиши ифода этилади.

 

Қуръоннинг энг аввал ва энг охирги нозил бўлган оятлари

Қуръони карим йигирма уч йил давомида парча-парча ҳолатда нозил бўлди. Тарихчи Ибн Саъд роҳимаҳуллоҳнинг ривоятига кўра Қуръон нозил бўлишининг бошланиши Пайғамбар алайҳиссалом туғилганларининг қирқ биринчи йили, Рамазон ойининг ўн еттинчи душанба кунига тўғри келади. Бу воқеа Ҳиро ғорида содир бўлган эди. Ўшанда Жаброил алайҳиссалом тушиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни уч марта сиқиб қўйиб юборганлари, у кишига: “Ўқинг”, деб буюрганлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Мен ўқишни билмайман”, деганлари ва ниҳоят учинчи мартасида:

 

Нега вақтдан барака кетди?

Вақт инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардандир. Бошқа неъматларни қайта топиш, ўрнини тўлдириш мумкин, бироқ ўтган вақтни орқага қайтариб бўлмайди. Вақтнинг қадр-қиймати ҳам шунда.

 

Диний атамалар (ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик)ни нотўғри талқин қилиш.

Ислом дини ўн тўрт асрдан ошиқ вақтдан буён мусулмонларнинг дастурул-амал дини бўлиб келмоқда. Лекин бу вақт мобайнида жуда кўп синовлар ва фитналарни бошдан кечирди. Хаворижлар билан бошланган бўлинишлар, мўътазила, қадария ва жабария каби жуда кўп фирқалар билан давом этди. Аммо уларга Қуръон ва Суннатни маҳкам тутган уламолар томонидан раддиялар берилиб, аҳли суннат ақидаси ва йўли сақлаб қолинди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий каби уламолар адашганлар ғояларини чангдек сочиб ташлашди. Исломнинг қанча асл қоидаларига ҳужумлар бўлса ҳам, Аллоҳнинг марҳамати, сўнгра уламоларнинг саъй-ҳаракатлари билан тўғри йўл сақлаб қолинди. Бу фитналар асрлар оша ҳам сусаймади. Бизнинг асримизга келиб фитна ўчоқлари кўпайди ва фитначиларнинг тегирмонига сув қўядиган манқуртлар тўдасини ҳосил қилиш учун замин яратила бошланди. Бунинг энг осон йўли Ислом қоидаларини бузиб кўрсатиш ва бошқаларни бунга ишонтириш эди. Ривожланган тараққиёт замонида интернет орқали ташланган тузоқлар ўз натижасини берди ва кўплаб илмсиз кишилар, хусусан ёшларни ўз домига тортишга эришди. Бу ишларни амалга ошириш учун ғараз мақсадли кимсалар ҳижрат, жиҳод ва шаҳидлик каби тушунчаларни тескари ва нотўғри талқинда тарқата бошладилар. Аслида бу атамаларнинг мазмун-моҳияти қандай эди?

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг