Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Долзарб мавзу

Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари.

 
 

Аллоҳ таоло барча яратган мавжудот ва махлуқотларини жуфт қилиб яратганидек, инсонларни ҳам жуфт жуфти билан яратди. Эркак ва аёл ҳаётда бирга яшашлари учун эса, уларнинг ўртасида никоҳланишни шарт қилди. Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир” (Рум сураси 21-оят).

Демак, никоҳ туфайли эркак ва аёл ўртасида кўпгина яхшилик ва иноқлик пойдо бўлар экан. Никоҳнинг ҳам ўзига яраша шартлари ва қоидалари мавжуд. Мана шу шартларга амал қилинсагина юқорида айтилган яхшиликларга эришилади.

Оила қуришни мақсад қилган кишилар авввало оила қуришга тайёр бўлишлари лозим. Оилани бошқариш, таъминлаш ва ҳакозо. Лекин ҳозирги пайтда ҳаётга тайёр бўлмаган ёшларни оила қуришлари кўпгина муаммоларни келтириб чиқармоқда. Ҳам жисмонан ва ҳам маънан оила қуришга тайёр бўлмаган ёшлар нима қилиш ҳақида ҳаётий тажрибага ҳам эга эмас. Шу сабабли оилавий низолар, ажралишлар, тирик етимлар кўпаймоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Эрларига меҳрибон, фарзанд кўра оладиган аёлларга уйланинглар. Чунки, мен қиёмат куни сизларнинг кўплигингиз билан бошқа уммутлар олдида мақтанаман” деганлар. Ёш йигит ва қизларимизни ҳаётга ва оилага таёрлаб бориш ота онанинг бурчи ҳисобланади. Жамиятимизнинг келажаги бўлган авлодларни ҳар тамонлама етук бўлишлиги оила қураётган ёшларга боғлиқ.

Айтилганидек,”Фарзандлари бақувват юрт енгилмас”. Йигитми қизми, вояга етиб қолди, уйлантиришим ёки чиқаришим керак деган фикрдан олдин, уларни эртага келажаги қандай бўлади, нима касб қилади деган фикр бўлиши ва уларни билимли, маърифатли бўлишлари учун қайғуришимиз керак. Илмли бўлса, яхши жойда ишласа бирор бир йигит бўлсин қиз бўлсин, оиласиз қолгани камдан кам учрайди. Шошилмайлик азизлар, фарзандларимизни оқ ювиб, тараб вояга етган вақтда ўйлаб иш қилайлик. Фарзандларимизга тарбия беришда аввало ўзимиз ўрнак бўлайлик. Айниқса қизларимизга оилада рўзғор тутиш, эрга муносабат, қайнона ва қайнотани ҳурмат қилиш таълим ва одобларини ўргатайлик.

 

Алижон Яқубов - Иштихон туман бош имом хатиби


Киритилган вақти: 12/10/2020 11:06;   Кўрилганлиги: 914
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/articles/actual/erta-nikohning-salbiy-oqibatlari
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 01:16
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг