Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳаётлари
Аллоҳ назари тушган бу жонажон юртимиз Ўзбекистон тупроғида неча-неча буюк шахслар, олиму-алломалар, муҳаддису-муфассирлар бор, неча-неча табаррук зиёратгоҳлар мавжуд. Лекин диёримизда шараф жиҳатдан энг улуғ зот Қусам ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) ҳисобланадилар, энг табаррук зиёратгоҳ эса шубҳасиз Қусам ибн Аббос қўним топган жой жойлари Шоҳизинда зиёратгоҳи ҳисобланади.
Ҳатрати Қусам ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) Пайғамбаримиз билан насабдош ҳисобланадилар. Бу зотнинг кунялари, исмлари ва насаблари ҳақида Нажмуддин Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ўзларининг “Ал-қанд фи зикри уламои Самарқанд” (“Самарқанд уламолари ҳақида қанддек ширин китоб”) асарида бундай келтирадилар:
Бидъат ва хурофот-хайрли амалларимиз кушандаси
Оламлар парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммад с.а.в га саловот ва саломлар бўлсин.
Катта ва кичик гуноҳларимиз орасида қўшилиб, онгимизга сингиб кетган бидъат-хурофот хақида сўз юритмоқчиман.
Аввало бидъат — Пайғамбар алайҳиссаломдан кейин одамлар томонидан динга киритилган янгиликлардир.
УЛАМОЛАРНИНГ ТАШРИФИ АҲОЛИГА ИШОНЧ, ҲУДУДЛАРГА ФАЙЗ БАҒИШЛАМОҚДА
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиеёв ташаббуси билан барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, аввало, аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришга, уларнинг турмушдан рози бўлиб, шукроналик ҳисси билан яшашга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу ташрифлар юртдошларимизни шу юрт равнақига ҳисса қўшишга, уларда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга ундамоқда.
Мазҳабсизлик – мусулмонлар бирлигига улкан таҳдиддир
ХХ аср сўнггида мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлди. У ҳам бўлса мазҳабсизликка чақирувчилар тоифасидир. Ҳаракат тарафдорларининг даъвосича, Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашишлик шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс, бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини ўзига лозим тутса, у кўр–кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади.
Мазҳабсизлик – хатарли бидъат
Фиқҳий мазҳабларнинг келиб чиқиш тарихи саҳобалар[1] ва Набий алайҳиссалом вафот этгандан кейинги келадиган асрга тақалади.
Ҳижратнинг аввалги иккинчи асридан тўртинчи асрнинг ярмигача ижтиҳоднинг олтин даври бўлди. Бу вақт оралиғида мазҳаблари ёзилиб ва фикрларига эргашиладиган ўн учта мужтаҳид намоён бўлишди. Улар: Маккада Суфён ибн Уйайна, Мадинада Молик ибн Анас, Басрада Ҳасан Басрий, Куфада Абу Ҳанифа ва Суфён Саврий, Шомда Авзоий, Мисрда Шофеъий ва Лайс ибн Саъд, Нийсобурда Исҳоқ ибн Роҳивайҳ, Бағдодда Абу Савр, Аҳмад, Довуд Зоҳирий ва ибн Жарир Таборийлардир.
Жиҳод, такфир, шаҳидлик, мазҳабсизлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарга раддиялар
Минг афсуски, ўта нозик ва ҳассослик билан ёндашиш талаб этиладиган “такфир”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “мазҳабсизлик”, “халифалик” каби тушунчаларни турли диний экстремистик оқим аъзолари чаласавод кимсаларнинг фатволарига таянган ҳолда ғаразли ниятларда талқин этишмоқда. Бундай нотўғри талқин одамлар онгини бузиб, уларнинг иддаоларига эргашмаганларга нисбатан уруш, қон тўкиш, зулм ўтказишга сабаб бўлмоқда.
Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун обод қилиб, барча шароитларни яратди
“У сизларни ердан пайдо этиб, сизларни уни обод этувчи қилди”
Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун обод қилиб, барча шароитларни яратди. У Зот ерни инсон учун бешик қилди. Тоғларни қозиқ қилиб яратди. Осмондан ёғдирган баракот сувлари билан дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларга ризқ қилиб берди.
Жиҳод фитна ёки боғийлик эмас! давоми
Гўёки “жиҳод” қилиш учун Сурияга бир юртдан келган жангарилар ўз хўжайинларининг манфаатлари йўлида нафақат ҳукумат қўшинлари билан, балки ўзаро жанг қилмоқда, бир-бирини ўлдирмоқда. Буни қандай қилиб “жиҳод” деб аташ мумкин?
Жиҳод фитна ёки боғийлик эмас
Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда гўё “жиҳод” барча мусулмонларга фарз, шу боис ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминга бориши ва “кофирлар”га қарши курашиши зарур экани ҳақидаги даъватлар тарқатилаётгани сир эмас.
САФИНА

Саҳобалар ҳаёти
Набий алайҳиссаломнинг мавлолари
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мавлолари, Абу Абдураҳмон кунясини олган саҳоба, лақаби Сафина. Умму Салама розийаллоҳу анҳонинг қули. Онамиз уни озод этиб, эвазига Набий алайҳиссалом хизматида бўлишини шарт қилган. Набий алайҳиссалом уни “Сафина” деб атаганлар. Мана шу исми билан машҳур бўлди.




















