МАРҲУМЛАРГА САВОБНИНГ ЕТИБ БОРИШИ ҲАҚИДА ИЖМОЪДАН СОХТА САЛАФИЙЛАРГА РАДДИЯ
Ибн Ҳажар Маккийдан: «Биров қабристон аҳлига “Фотиҳа” сурасини ўқиса, савоб уларнинг ўртасида тақсимланадими ёки ҳар бирига унинг савобича тўлиқ бериладими?”, деб сўралганда, у: “Бир жамоа уламолар иккинчисига фатво беришган ва Аллоҳнинг фазлига шуниси лойиқроқ”, - деб жавоб берган.
Фитна қатл қилишдан ҳам ёмонроқдир
Фитна сўзи арабча сўз бўлиб, “синов”, “имтиҳон” деган маъноларни англатади. Олтин ва кумушларни маъдандан ажратиб, уни тозалаб олишга ҳам, фитна дейилади. Инсоннинг фитнадан саломат бўлишлиги унинг иймони куфр ва нифокдан саломат бўлганлигига далолат қилади. Энг катта фитна инсоннинг динида ва иймонида фитналанишидир. Келинг, фитна хақида келган айрим оят ва ҳадислар билан танишайлик.
«Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!»
ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК ХОЖИБОБО ва ХОЖИОНАЛАР!
МУҲТАРАМ ХОЖИАКАЛАР!
АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ МЕҲРИБЕПОЁН ОТАЛАР!
ҲУРМАТЛИ ва МУНИС МЕҲРИДАРЁ ОНАЛАР!
Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!
СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!
Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан ва кучли пойдевор вазифасини ўташлигини ҳам жуда пухта эгаллаганмиз.
Интернетдан олинган нарса тўғри, ишончли ва зарарсиз эканини билиш керак.
Бугунги кунда мафкуравий таҳдидлар аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қарашларини ўзларига маъқул бўлган йўналишда ўзгартириш, экстремизм, ахлоқсизлик,кишининг шаънига, обрўйига путур етказадиган турли-хил фитналар каби носоғлом ғояларни сингдиришга уринишдек кўринишларда содир бўлмоқда.
Ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бузғунчи ғоялар, одоб-аҳлоқни емирувчи манфур иллатлар ҳар бир онгли кишини ташвишга солиши аниқ.
Жаҳолатдан ўзини асраш ҳар бир эътиқодли инсоннинг мусулмон сифатидаги бурчидир.
Ёшлик ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади.
Ҳозирги кунла Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ҳар бир фарзанднинг шахсияти оилада шаклланади. Демак, оила баркамол авлод пойдевори ҳисобланади. Шундай экан оилада фарзандларни ахлоқий-ҳуқуқий жиҳатдан мукаммал тарбиялаш, айниқса, адолат, бурч, ватанпарварликни шакллантириш, она ватанни севиш ҳиссини ўйғотиш ўта муҳим ҳисобланади.
Аллоҳ малоикаларининг вазифалари.
Аллоҳ таоло томонидан бизга умр неъмати берилган кундан бошлаб, ҳар бир кунимиз, ҳар бир лаҳзамиз, ҳар бир амалимиз ила Аллоҳнинг изни билан фаришталар нигоҳида бўламиз. Ҳаттоки жон таслим қилар чоғимиз ҳам фаишталарга рўбаро келамиз. Хўш, фаришталар ҳақида нималарни биламиз? Бу дунёда Аллоҳнинг малоикаи муқаррабинлари тўрт нафарни охиратда эса саккиз нафарни ташкил қилади. Аслида фаришталарнинг сони жуда кўп. Бироқ уларнинг аниқ сонини Буюк Аллоҳдан бўлак ҳеч ким аниқ айта олмайди. Муқаррабинлар, яъни Аллоҳнинг даргоҳида энг асосий вазифаларини бажарадиганлар юқоримартабали малоикаларидир. Улар қуйидагилар:
ҲАҚНИ ДАЪВО ҚИЛАЁТГАН СОХТА САЛАФИЙ НОҲАҚЛАР
Минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунда муқаддас ислом номидан турли оқимларнинг ўзларини ҳар хил исмлар билан номлаб олиб, гўё ҳақ йўлни даъво қилаётган, аслида эса ғаразли мақсадларни кўзлаган ниқоб остидаги адашган фирқалар кўпаймоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар” ҳисобланади.
ФИҚҲУЛ АКБАР
«فاعلم أن كتاب الفقه الأكبر لأبي حنيفة قد بلغ درجة في بيان التوحيد والصفات وساير الاعتقادیات بحيث لو كان الإنس والجن كلهم مجتهدین واجتمعوا باجتهادهم على أن يأتوا بمثله، بدون توفيق الله تعالى إياهم ونصرته لهم، لما قدروا على ذلك، ولا يعقله إلا أولو الألباب الذين يذكرون الله قياما وقعودا وعلى جنوبهم ويتفكرون في خلق السموات والأرض!».
✍️ إسحاق الرومي الحنفي ( ت ٩٥٠ )
Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган эҳтиромлар
Сохта_салафийларга_раддия
Ал-Фиқхул акбарни шориҳи, замонимиз олими Аллома Низол Иброхим ҳафизаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинган "Фиқхул акбар" рисоласини инкор қилувчилар ҳақида қуйидагича ёзади:
وهذ الكتاب قد أملاه الإمام الأعظم رضي الله عنه ردا علي المعتزلة وغيرهم. ولم ينكره أحد من أهل المذهب ولا من غيرهم إلا شرذمة لا يؤبه قولهم.
"Ушбу китобни имоми Аъзам разияллоҳу анҳу мўътазила ва бошқа тоифаларга раддия ўлароқ имло қилганлар. Уни мазҳаб аҳлидан ва бошқалардан бирортаси инкор қилмаган. Фақатгина гаплари аҳамиятсиз бўлган озчилик инкор қилади холос".
©️Аллома Низол Иброхим ҳафизахуллоҳ
Сохта салафийларга раддия!
Улар жуда ҳам катта даъво қилишиб: Биз Қуръон ва Суннатни салафи солиҳлар фаҳми ила тушунамиз, дейишади.
Аслида эса бу даъволари сафсата ва ёлғондир.
Ҳозир исбот қилиб берамиз.
1. Мотуридий ва ашъарийлар тўрт мужтаҳид имомлар имом Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмадга ва имом Мотуридий ва имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳимга эргашишади.
Бу зотларнинг баъзиси саҳобийларни кўрган бўлса, қолганлари тобеинлар ва табаа тобеинлар даврида яшашган. Яъни, 80-333 ҳижрий йиллар оралиғида яшаб ижод этишган.
Салафи солиҳлар бу саҳобийлар, тобеинлар ва табаа тобеинлар экани маълум.
Тинчлик ҳақида
Тинчлик деб, зўровонлик, зиддият ёки шу зиддиятдан қўрқув йўқ осойишта ҳолатга айтилади. Тинчлик индивудуал шахслар ёки бутунбошли мамлакат ва халқлар орасида хотиржам бўлишлик тушунилади.
Тинчлик давлатлар орасида нохарбий ташқи сиёсат асосланади. Тинчлик ижтимоий хавфсизликни таъминлайди. Дунё тинчлигини сақлаш учун иккинчи жаҳон урушидан кейин БМТ (Бирлашган миллалар ташкилоти) тузилган. Тинчлик халқаротинчлик ва давлатлар ўртасида зўрлик ишлатмасдан ташқи сиёат олиб боришни ўз зиммисига олган, мажбуриятларни бажаришга ва одатда халқаро шатрномаларни мустаҳкамлаб қўйишга мажбуриятларга риоя этишга асосларган муносабатлардир.




















