Мақолалар

Телеграмдаги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар

Ҳозирги кунда баъзи телеграм каналларида айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг пул тиккан жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни ҳам олиши билан боғлиқ ўйинлар эълон қилинмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйинга қимор дейилади.

 

ИЙМОНИНГИЗНИ АСРАНГ (МИССОНЕРЛАР ФИТНАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ)

Иймон – Аллоҳ таъолонинг ўз бандаларига берган энг буюк неъмати ҳисобланади. Аллоҳ таъоло қайси бандага иймон берган бўлса, ҳидоят йўлини кўрсатган бўлса, у мўъмин деган номга мушарраф бўлиб, бу оламда ундан бахтли киши топилмайди. Демак иймон бу барча инсонларга зарур бўлиб, уни пок асраши ва мўъминлик номига доғ туширмаслиги лозим бўладиган дур-у гавҳардир.

 

АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲДА ФИТНАЛАР МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (2-мақола)

Имом Бухорий ҳазратларининг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги “Фитналар” китобининг иккинчи бобида 7052- рақам билан келган ҳадиси шарифда мусулмон киши фитналарга дуч келанда нима қилмоқ кераклиги аниқ ва равшан баён қилинган:

Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бизга қарата: “Мен вафот қилганимдан кейин асара (Мол-дунё тўплаб манманлик қилмоқ)нинг ҳамда ўзларингиз нафратланадиган бошқа ишларнинг гувоҳи бўласизлар,” – дедилар. Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, бизга нима деб амр қиласиз? У зот: “Амирларингизнинг фармоишларига итоат этинглар ва Аллоҳ таоло олдидаги бурчингизни бажо келтиринглар!” – дедилар”.

Ҳадиснинг умумий маъноси:

 

Истихора намози

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz сайтида берилаётган дарслар, янгиликлар, мақолалар ҳақида мухлисларимиз ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ёзиб қолдиришмоқда. Биз бундан мамнунмиз. Шундай маълумотларнинг бирида «Истихора» намози ҳақида маълумот беришимизни сўрашган. Бу намоз тўғрисида аввалроқ сайтимизда маълумот берилган бўлсада Аллоҳ таолонинг тавфиқини сўраган ҳолда азиз мухлисларимизга такроран ушбу намоз қай тарзда адо этилиши, дуолари тўғрисида батафсил маълумот бермоқчимиз. Аллоҳ таоло бериладиган маълумотларни халқимизга манфаатли ва фойдали қилсин, хато нуқсонларимизни Ўзи мағфират этсин!

 

АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲДА ФИТНАЛАР МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ (1-мақола)

Маълумки, дин эзгулик ва барча яхшиликлар манбаи ҳисобланади. Дарҳкақиқат, ислом дини жамиятни маълум бир тартибга солиш ва  инсониятнинг ҳаётини гўзаллаштириш учун нозил қилингандир. Аммо, соф исломий эътиқодни нотўғри талқин қилиш ёки баъзи бир сиёсий кучларнинг ўз манфаатлари йўлида диндан фойдаланиш оқибатида мусулмонлар орасида турли фитналарни келиб чиқиши тарихда ҳам ҳозирда ҳам мавжуд бўлган кўз юмиб бўлмас ҳолатдир. Агар бирор жамиятнинг маълум маконида бир фитна бошланса-ю, у жамиятнинг оқил инсонлари жоҳилларини унга аралашиб қолишдан тўсиб қола билмаса, у фитна кенгайиб жамиятдаги оқилни ҳам жоҳилни ҳам, солиҳни ҳам фожирни ҳам ўз домига тортади. Жамиятда бузғунчилик кўпайса, яхши-ёмон бирдек жазоланади. Агар ҳеч ким золимнинг қўлини зулмдан тўхтатмаса, Аллоҳнинг балоси ҳаммага ёғилади. “Пайғамбарнинг амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишидан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир (эҳтиёт) бўлсинлар”. (Нур сураси, 63-оят).

 

Мазҳаб бизга нега керак?

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оила аҳлларига ҳамда бизларга шариат ҳукмларини тўғри тушунтириб, унга тўғри амал қилиш йўлларини кўрсатиб берган мазҳаббоши имомларимизга салавоту саломларимиз бўлсин.

 

ЎЙЛАМАСДАН СЎЙЛАМА!

Инсониятнинг асосий муомала қуроли тил бўлиб, барча муносабат ва мулоқотлар гаплашиш орқали амалга оширилади. Доно халқимизда тилга эҳтиёткор бўлиш, ҳар бир жумлани  ўйлаб сўйлаш, сўзлашиш маданияти ҳақида жуда кўп ибратли ҳикматлар бор.

 

“Шаҳидлик” ниқобидаги қотиллик

Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Диёримиз мусулмонларининг асрий орзу-умидлари рўёбга чиқа бошлади. Натижада, маьнавиятимиз тобора юксалиб боряпти. Мамлакатимиз моддий ва маънавий жиҳатдан кун сайин тараққий этаётир. Лекин, афсус, бу неъматлардан фойдаланиб, шукр ўрнига ношукрлик қиладиган, ғанимларимиз ноғарасига ўйнайдиган, ўз юртига тош отадиган набакорлар ҳам йўқ эмас. Айниқса, чет элларда бўлгани каби, бизнинг мамлакатимизда ҳам турли экстремистик, бузғунчи ақидапараст ва мутаассиб оқимларнинг ботил ақидаларига эргашиб залолатга кетган гумроҳлар ҳам борлиги кишини ранжитади. Эрта баҳорда ердан бодраб чиқадиган қўзиқориндек пайдо бўлиб, сўнг саробдек сўниб йўк бўлиб кетаётган янги-янги оқимларга бир назар ташласангиз, уларнинг илдизлари, асослари ва ғоялари узоқ тарихдаги хорижийлар, муржиийлар, шиа ва мўътазила каби бузғунчи тоифалар билан ҳамоҳанг эканини тушунасиз.

 

Ён қўшним-жон қўшним

Инсоннинг яхши-ёмон кунида қўни-қўшни асқотади. Халқимизда “Узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яхши” деган нақл бор. Шунинг учун маҳалладаги барча йиғинларда иштирок этиш, маьрака ва маросимларда қатнашиш, беморлардан ҳол сўраш, муҳтожлардан хабар олиб туриш каби ишлар кишининг фазилатини оширади.

 

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари

   1. Қосим. 597 милодий йил туғилган (умри 17 ой)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама

Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама.

 

  1. Зайнаб (розияллоҳу анҳа), 600 милодий йил туғилган (умри 31 ёш)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама

Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара (Бақиъ қабристони)

 

  1. Руқайя (розияллоҳу анҳа), 603 йил туғилган (умри 22 ёш)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама

Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара  (Бақиъ қабристони)

 

  1. Умму Кулсум (розияллоҳу анҳа), 604 йил туғилган (умри 28 ёш)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)                          

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама

Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара (Бақиъ қабристони)

 

  1. Фотима (розияллоҳу анҳа), 605 йил туғилган (умри 29 ёш)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)                          

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама                                                  

Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара (Бақиъ қабристони)

 

  1. Абдуллоҳ (Тоййиб Тоҳир), туғилган вақти - нубувватни дастлабки йиллари (умри 1 ёшга яқин)

Онаси: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу  анҳа)                          

Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама                                                    

Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама        

 

  1. Иброҳим, 630 йил туғилган (умри 18 ой)                                                    

Онаси: Мория Қибтийя (розияллоҳу  анҳа).                                           

Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара                                                          

Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара (Бақиъ қабристони)                    

Манбалар асосида тузувчи: Озод НАЗАРОВ - Пастдарғом туман бош имом-хатиби  

 

«Иброҳим алайҳиссаломни кўрганман»

Мақоми Иброҳим кубга ўхшаш тош. Иброҳим алайҳис салом ана шу тош тепасидан туриб одамларни ҳажга чақирганлар. Шайх Шаъровийнинг бу тошга боғлиқ қиссалари бор. Бу ҳодиса 1954 йилда шайх Маккаи мукаррамада шариат факультетида ишлаётган пайтда бўлган. Ўша пайтда мақоми Иброҳимни ўз ўрнидан олиб бошқа жойга кўчириш ҳаракати бошланди. Яъни тавоф қилувчиларга жойни кенгайтириб, Мақомни орқага ўтказиш керак эди. Подшоҳ уни кўчириш учун сешанба кунини белгилади. Шайх Шаъровий айтадилар:

"Мен бу воқеани беш кун олдин Ҳарамда намоз ўқигани келганимда тўсатдан эшитиб қолдим. Саудия олимлари бу ишга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва  салламнинг мақомни олдинги жойидан кўчирганларини далил қилишаётган экан. Мақом олдин Каъбага ёпишиб турган бўлган".

 

М у р о ж а а т (Ёлғон ваъдаларга учмоққа тайёр айрим ёшларга)

Йўл-айро, турибсан овора, сарсон,               

Қай бирин танлашга, балки, сен ҳайрон?!

Фикр қилгин, шошилма, борида имкон,

Кўзинг оч, биродар, ортингга бир боқ!

 

            Ёлғон ваъдаларга учмагин зинҳор,

            Бегона юртларда бўлажаксан хор.

            Шундайин бир Ватан, айтгин, қайда бор?!

            Кўзинг оч, биродар, ортингга бир боқ!

 

Мудҳиш жар устида турибсан, инон,

Бефойда, дейдилар, сўнгги пўшаймон,

Оға-ининг сенга бўлмасин душман,

Кўзинг оч, биродар, ортинга бир боқ!

 

           Бу ерда отанг бор, ҳамда волиданг,

           Муз қотган тош каби қотмасин дийданг.

           Тубсиз чоҳга тушиб демагил “аттанг”,

            Кўзинг оч, биродар, ортингга бир боқ!

 

Дунёга назар сол, қайлардир вайрон,

Гоҳ ҳуда-беҳуда тўкилмоқда қон.

Наҳот шундоқ бўлсин бизнинг хонадон...

Кўзинг оч, биродар,ортинга бир боқ!

 

           Унутма, сен-элнинг битта фарзанди,

           Кўзи ёш онанинг асали, қанди.

           Сен туғилган уйнинг борми монанди?!

           Кўзинг оч, биродар,ортингга бир боқ!

 

Заҳматкаш замин бу, тўралар бўлган,

Бир даъватга минглаб “ура”лар бўлган,

Жигар-кабоб, тана-қуралар бўлган,

Кўзинг оч, биродар,ортинга бир боқ!

 

          Ислом, деб Исломни Яратган берди,

          Ўзбекнинг ўзлигин қайтадан берди.

          Баъзан қийин кунни атайдан берди,

          Кўзинг оч, биродар,ортингга бир боқ!

         

  Минг шукрким, фаровон кунларга етдик,

  Боболар орзусин руёбин этдик.

  Нурли бир истиқлол йўлидан кетдик.

  Кўзинг оч, биродар, ортинга бир боқ!

 

          Ҳаёт ўткинчидир, бўлмаймиз устун,

          Биздан Ватан қолсин мустақил, гулгун.

          Миннатдор одамлар десин ўшал кун:

          Кўзинг оч, биродар,ортинга бир боқ!

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг