Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Буюк алломалар

Сиҳоҳи ситта. 2-қисм. Имом Муслим

 
 

Машҳур олти муҳаддис бир даврда яшаб ўтишган бўлиб, уларнинг барчаси табаа тобеинларни кўришган, улардан ҳадис эшитиб, ёзиб олишган. Мазкур зотлар ўзлари ҳадис тўплашган, ҳам ровий бўлишган. Имом Бухорийнинг саҳиҳига яқин бўлган ва ундан кейинги ўринда турадиган «Саҳиҳу Муслим» китобининг соҳиби — Имом Муслим.

Бу зот Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Қушайрий Нийсобурийдирлар. Буюк муҳаддислар ва ҳадис ҳофизларидан бўлган имомларнинг биридир. Имом Шофеий вафот қилган йил (204 йил) Нийсобурда туғилди. Шу ерда илм талабида бўлдилар. Йигит бўлгач, ҳадис талабида Ироқ ва Ҳижозга сафар қилдилар. Кўп шайхлардан ҳадисларни эшитдилар. У кишидан муҳаддислар жуда кўп ҳадисларни ривоят қилган. Китобларининг машҳури «Саҳиҳу Муслим», деб танилган «Саҳиҳ»ларидир. Бу китоб ҳадис бобида энг мўътабар деб топилган олти китобнинг биридир. Бу китобни 15 йил давомида таълиф этдилар. Имом Муслимнинг Саҳиҳлари ҳадисларнинг қуввати ва мартабасида Бухорийнинг Саҳиҳига яқин бўлиб, ундан кейинги ўринда туради. Кўп олимлар бу китобни шарҳлаганлар.

Яна у кишининг китобларидан: «Табақот», «Жомеъ», «Исмлар» ва  босмадан чиқмаган кўлёзма ҳолидаги китоблари бор.

Ҳижрий 261 йилда 57 ёшларида Нийсобур яқинидаги Насробод шаҳрида вафот этдилар. У кишини Аллоҳ раҳмат қилсин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакили ўринбосари, Хайруллоҳ Саттаров тайёрлади.


"Сиҳоҳи ситта" туркумидаги мақолалар

Сиҳоҳи ситта. 1-қисм. Имом Бухорий

Сиҳоҳи ситта. 2-қисм. Имом Муслим

Сиҳоҳи ситта. 3-қисм. Имом Абу Довуд

Сиҳоҳи ситта. 4-қисм. Имом Термизий

Сиҳоҳи ситта. 5-қисм. Имом Насоий

Сиҳоҳи ситта. 6-қисм. Имом Ибн Можа


Киритилган вақти: 28/07/2019 08:51;   Кўрилганлиги: 335
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/reference/scholars/sihohi-sitta-2-qism
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 02:24
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг