Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Жўш ота” жоме масжидида Жума ибодати адо этилди

 
 

Бугун, 4 декабръ куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов вилоятимизнинг олис Қўшработ туманидаги чекка ҳудудда жойлашган, жорий йил бошида биноси тўлиқ реконструкциядан чиқарилган “Жўш ота” жоме масжидига ташриф буюрди. Мазкур масжид жамоаси ва намозхонлар билан мулоқот қилинди.

Жума намози адо этилгач, ушбу масжиднинг обод бўлиши йўлида беминнат хизмат қилган барча-барчага ажру савобини кўпайтириб беришини ва бу масжид қиёматгача намозхонлар учун ибодат маскани бўлишини Аллоҳдан сўраб Зайниддин домла кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

Шундан сўнг, масжидни қиш мавсумига тайёргарлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда намозхонларга янада қулайликлар яратиш юзасидан ўзининг керакли тавсия ва кўрсатмаларини берди.

 ЎМИ Самрқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 04/12/2020 16:42;   Кўрилганлиги: 809
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/josh-ota-jome-masjidida-juma-ibodati-ado-etildi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 07:57
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг