Сиддиқа, Уммул муминийн, умму Абдиллаҳ Оиша разияллоҳу анҳо
Сиддиқа, Уммул муминийн, умму Абдиллаҳ Оиша разияллоҳу анҳо
Оиша Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизидир.
Умму Абдуллоҳ деб кунйалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни синглиси (Асмо)нинг ўғли Абдуллоҳ ибн Зубайр орқали кунйа қўйганлар. Баъзилар унинг ўзларидан бир бола тушгани учун кунйа қўйилган дейишган, лекин бу тўғри эмас.
«Оиша» исми ٱلْعَيْش- «ҳаёт» маъносини ифодаловчи «айш» сўзидан олинган. Унинг «Ийша» шакли ҳам бор бўлиб, бу ҳам фасоҳатли тилда қўлланади.
Оишаниинг онаси — Умм Румон (исмдаги «ро» ҳарфи фатҳа ҳам, замма ҳам қилиб ўқилади), исмлари Зайнаб бинт Оминдир. У ҳам Оишаниинг акаси Абдурраҳмоннинг онасидир.
Умм Румон Воқиъдий ва Зубайр ривоятига кўра ҳижрий олтинчи йилда вафот этган. Бу ривоят тўғрироқ ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам У зотни Маккадан ҳижрат қилишдан икки йил олдин никоҳларига олганлар.
Баъзилар «уч йил олдин» деган, баъзилар эса «бир ярим йил ёки шу атрофида» деганлар. Бу никоҳ Шаввол ойида бўлган. У пайтда Ойша олти ёшда эди, бошқа ривоятга кўра етти ёшда.
Изоҳ:(Минг беш юз йил олдинги ҳолат билан бугинги ҳолатни тенглаштириш мумкин эмас. Ўша пайтда ёш қизларга уйланиш ҳамма халқларда бўлган. Иссиқ ўлкаларда қизлар эрта балоғатга етганлар. Ўша даврда қизлар тўққиз ёшда вояга етган.)
Бадр ғазотидан кейин, ҳижратнинг иккинчи йили Шаввол ойида (тўққиз ёшларида) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам У зот билан эр-хотин муносибати бошладилар.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамроҳлигида саккиз йил ва беш ой бўлдилар У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганида Оиша р.а. ўн саккиз ёшда эдилар ва олтмиш беш йил умр кўрдилар.
У саҳобаларнинг энг йирик фақиҳларидан эди ва ҳадисни энг кўп ривоят қилган олти саҳобадан бири икки минг икки юз ўнта ҳадис ривоят қилинган.
Имом Бухорий ва Имом Муслим У зотдан 174 та ҳадисда иттифоқ қилишган Бухорий ўзи 54 та ҳадис ривоят қилган, Муслим эса 58 та ҳадис ривоят қилган.
Оиша р. а дан кўп саҳобалар ҳадис ривоят қилган У зотдан икки юзга яқин саҳоба ва тобеинлар ривоят қилган.
У зот ҳижрий элликгинчи санадан кейин вафот этдилар, эллик бешинчи ёки олтинчи ёки еттинчи ёки саккизинчи йили Рамазон ойида яна бир қийлда: Шаввол ойида.
У зот витр намозидан кейин кечаси Бақиъ қабристонида дафн этилди ва
У зотнинг жанозасини Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқидилар.
Саҳобалар орасидан исми “Оиша” бўлганлари ўнта эди: мана шу 1.Оиша уммул муминин, 2.Саъднинг қизи, 3.Ҳуззнинг қизи, 4.Қурайшлик Ҳориснинг қизи,
5.Абу Суфён Ашҳалийнинг қизи, 6.Абдурраҳмон ибн Утайкнинг қизи — Ибн Рифоанинг хотини,
7.Ансорий Умайрнинг қизи, 8.Муовия ибн Муғийранинг қизи — Абдулмалик ибн Марвоннинг онаси, 9.Қудома ибн Мазъуннинг қизи. Шунингдек 10.Оиша-деб айтиладиган яна бир киши бор, лекин у тахмин бўлиб, аслида у Ажраднинг қизи эди.
Агар сен: «Нима учун улар Оиша ва бошқа пайғамбар алайҳиссаломнинг завжалари ҳақида “Мўминларнинг оналари” дейдилар?» десанг, жавоб шундай: Уларни Аллоҳ таолонинг وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ) [ٱلْأَحْزَاب: ٦]«(Пайғамбарнинг) завжалари — уларнинг оналаридир» (Аҳзоб: 6) деган оятидан олганлар.
Мужоҳид «ва у пайғамбар улар учун отадир» деб ҳам қироат қилган, ва бу Убай ибн Каъбнинг қироати дейилган. Улар она ҳисобланадилар — уларни ҳурмат қилиш ва эҳсон қилиш, уларга никоҳланиш ҳаромлиги жиҳатидан. Лекин уларга хилватда қолиш ва сафар қилиш ҳалоллигида эмас. Шундай экан, уларнинг қизлари билан никоҳланиш ҳам ҳаром эмас, ва уларга маҳрамдай қараш ҳақида ҳам ихтилоф бор, тўғрироғи — бу ҳам ҳаром. Шу фикрни Рофеъий қатъий айтган, муқобил фикрни эса Мавардий ривоят қилган.
Уларнинг ака-укаларига «мусулмонларнинг тоғалари», опа-сингилларига «мўминларнинг холалари», қизларига эса «мўминларнинг опа-сингиллари» дейиш ҳақида уламолар орасида ихтилоф бор. Тўғрироқ фикр — бундай дейиш мумкин эмас, чунки нассда бундай келмаган. Муқобил фикр эса: «Оналик» мақоми сабабли бу ҳам лозим бўлади, дейилади, лекин бу таъвил қилинган.
Одатда уларнинг оталари ва оналари ҳақида «мўминларнинг боболари ва бувилари» дейилмайди. Расулуллоҳнинг завжалари ҳақида «Мўмина аёлларнинг оналари» дейиш мумкинми? Бу ҳақда ҳам ихтилоф бор. Тўғрироғи — дейилмайди.
Чунки улар эркакларга қаратилган хитобга кирмайдилар. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган: أَنَا أُمُّ رِجَالِكُمْ لَا أُمُّ ٱلنِّسَاءِ «Мен сизнинг эркакларингизнинг онаси бўламан, аёлларингизнинг онаси эмас», деганлар.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида «Мўминларнинг отаси» дейиш мумкинми? Бу ҳақда икки фикр бор. Тўғрироғи — мумкин. Шофеъий ҳам шу фикрни айтган. Бу «ҳурмат жиҳатидан» деган маънода. Аллоҳнинг:
مَا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِنْ رِجَالِكُمْ) [ٱلْأَحْزَاب: ٤٠]
«Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан ҳеч бирининг отаси эмас» (Аҳзоб: 40) деган ояти эса унинг сулбидан бўлган фарзанд ҳақида.
Устоз Абу Исҳоқ: «Унга нисбатан “отамиз” дейилмайди, балки “у отамиздек” дейилади», деган. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом:
«إِنَّمَا أَنَا لَكُمْ كَٱلْوَالِدِ»
«Албатта, мен сизлар учун ота кабиман», деганлари ривоят қилинган.
Абдуллоҳ Ҳомид таёрлади
Киритилган вақти: 22/09/2025 08:19; Кўрилганлиги: 8
Чоп этилган вақт: 22/09/2025 11:39