Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Халқаро форум қатнашчилари Самарқандда

 
 

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро “Зиёрат-туризми” Форуми қатнашчиларидан иборат делегация бугун тонгда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар зиёратни “Шоҳи-Зинда” жоме масжидида бомдод намозини адо этиш билан бошладилар. Шундан сўнг мажмуани зиёрат қилдилар. Меҳмонларнинг кейинги зиёрат манзили “Регистон” ансамбили билан танишиш бўлди. Ансамлнинг меъморий ечими аждодларимиз маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида барчани ҳайратга солиб келмоқда. Мана шундай таъсиротлар билан меҳмонлар Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи сари йўл олдилар. Ушбу масканда ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари, илмий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Самарқанддаги Сиёб бозори ҳар бир сайёҳ кўриши зарур бўлган шаҳарнинг қадимий нуқталаридан бири ҳисобланади. Шарқ бозори — бу ниҳоятда ўзига ҳос жой бўлиб, қадимий шаҳар муҳитини ҳис этиш мумкин. Бундан бир неча йиллар илгари бозорлар Буюк Ипак йўлидаги бош стратегик савдо объектлар вазифасини ўтаган. Меҳмонлар ҳам Имом ал-Бухорий жоме масжидида пешин намозини ўқиганларидан сўнг Самарқанд шаҳрига келиб, Сиёб деҳқон бозорида бўлдилар. Форум иштирокчиларидан иборат делегацияга Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларнинг навбатдаги манзили Тошкент шаҳри.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1409
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/xalqaro-forum-qatnashchilari-samarqandda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 19:26
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг