Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби “Панжоб” маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Самарқанд шаҳар “Панжоб” маҳалласида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тарғибот тадбирида Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига бугунги тинчлик, осойишталик ҳукум сурган бир буюк давлатда яшаётганимиз учун шукроналар келтириш, лекин баъзи бир қўпорувчи кучлар томонидан юртимиз тинчлигига раҳна солаётган айрим кучлар борлиги одамларни огоҳ бўлишга даъват этишини айтиб ўтди.
Жумладан, Ироқ ва Шом давлатларида бўлаётган хунрезликларга тўхталиб, дунё мусулмонлари неча асрлар давомида эътиқод қилиб келаётган “Ислом” динининг арконларини нотўғри талқин қилиб, дунёга ўзининг ваҳшиёна одатлари, амаллари билан танилган манқуртлар борлигини таъкидлади. Бугунги кун ёшларига мурожаат қилиб барчани огоҳликка, ён атрофда содир этилаётган ҳодиса ва воқеаларга бефарқлик билан қарамасдан жамият ривожига, юртимиз тинчлигига раҳна солувчи кучларга қарши бир ёқадан бош чиқариб курашиш лозимлиги айтиб ўтилди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 05/12/2019 16:13; Кўрилганлиги: 1525
Чоп этилган вақт: 11/09/2024 09:10