Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА "КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ" МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

 
 

Жорий йилнинг 12 – 13 феврал кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Усмон Мусҳафи”нинг нодир нусхаларидан ҳисобланган “Катта Лангар Қуръони”га бағишланган “Катта Лангар Қуръони ва унинг тарихий аҳамияти” мавзусида илмий амалий семинар ва диний адабиётлар нашрини тартибга солишга оид муҳим тадбир бўлиб ўтиши белгиланган эди. Айни дамда анжуман ўз ишини бошлаб, мутахассислар томонидан мавзуга оид керакли маълумотлар иштирокчиларга етказилмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий У.Алимов, раис ўринбосарлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари иштирок этмоқдалар.

Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхаларидан бири VIII аср охирларида куфий-ҳижозий хатида битилган, дунёга машҳур. “Катта Лангар Қуръони” номи билан аталади, бугунги кунда саҳифалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланаётган қўлёзмадир.

Семинар ўз ишини 13 феврал куни Жиззах вилояти Зомин туманида давом эттиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1463
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ozbekiston-musulmonlari-idorasining-majlislar-zalida-katta-langar-quroni-va-uning-tarixiy-ahamiyati-mavzusida-ilmiy-amaliy-seminar-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 09:27
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг