Отинойилар билан маърифий учрашувлар давом этмоқда
9 ноябрь куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Ургут тумани отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзусида ташкил этилаётган суҳбатлар ноябр ойининг биринчи санасидан буён давом этмоқда. Аёл-қизлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириб бориш ва уни даомий таъминлаш ишларида отинойилар фаолликка чақирилмоқда.
Бугуннинг отинойиси аёл қизларимизни маърифатга чорловчи муаллималардир. Шунинг учун улар ҳамиша илғор ва жонкуяр бўлмоқлари лозим.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 10/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1815
Чоп этилган вақт: 04/10/2024 16:03