Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оилаларни мустаҳкамлаш - жамият тарққиётининг асосидир

 
 

Самарқанд шаҳрининг Ёшлар саройида вилоят хотин қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Оилаларни мустаҳкамлаш – жамият тарққиётининг асосидир” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда. Конференциядан кўзланган мақсад, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этишни таъминлашга қаратилган.

Конференцияда давлат, жамоат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси, “Ёшлар иттифоқи” вилоят бошқармаси раҳбарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоят вакили, вакиллик тизимидаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари, имом хатиблар ҳамда отинойилардан вакиллар иштирок этди. Конференцияда Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов “Аёл киши ва тенг ҳуқуқлилик” мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/02/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 771
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/oilalarni-mustahkamlash---jamiyat-tarqqiyotining-asosidir
Чоп этилган вақт: 25/06/2021 11:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг