Исрофгарчилик бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир
Маълумки, маҳалла йиғинлари қошида “Тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни тартибга солиш бўйича комиссия” фаолияти йўлга қўйилган. – Комиссия аъзолари, имом-хатиб, катта тажрибага эга ёши улуғ нуронийлар, маҳалла фаоллари билан бирга тўйларни ихчам, тартибли ва камчиқим тарзда ўтказиш борасида мунтазам иш олиб бораяпди. “Кенгашли тўй тарқамас”, деганларидек, маҳалланинг тўй, маросимларни тартибга солувчи комиссияси аъзолари тўй эгалари билан кенгашиб олишади. Шунингдек, тўйни тартибли, ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиш, марҳумларнинг ҳаққига атаб қилинадиган маъракаларни чегаралаш борасида тўй аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Булунғур тумани Килдон маҳалласи фуқаролари билан бўлиб ўтган учрашувда “Килдон” жоме масжиди имом хатиби Толиб домла Маматқулов, маҳалла ходимлари ва прафилактика нозири иштирок этди. Унда ҳудудда маърака ва маросимларни ихчам қилиб ўтказиш тўғрисида суҳбат ўтказилди.
– Тўй-маросимлардаги ортиқча чиқим, дабдабабозлик оқибатида келиб чиқаётган исрофгарчиликлар бугунги кунда долзарб муаммо бўлиб турибди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ривоят қилинган ҳадисда: “Никоҳнинг яхшиси таъминоти енгилроқ бўлганидир”, “Аёлнинг яхшиси маҳри енгил бўлганидир”, дейилади. Икки ёш бахти учун ота-оналар ўзларига ҳам, фарзандларига ҳам жабр қилмай, ихчам, ортиқча расм-русумларга маблағларини исроф қилмай, тўй қилишлари жоиз – деди, Толиб домла Маматқулов.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати
Киритилган вақти: 20/01/2020 15:51; Кўрилганлиги: 1544
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 02:00