Имом хатибларимиз Вақф хайрия жамоат фондини жамоатчиликка таништиришда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” Қарори қабул қилинган эди. Шу муносабат билан 2019 йил 21 феврал куни Самарқанд туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Самарқанд туманининг хотин-қизлар қўмитаси, прокуратура, маҳалла жамғармаси, депутатлар, маҳалла раис ва маслаҳатчилари, туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари, ОАВ ходимлари, Туман бош имом хатиби ва тумандаги барча имом хатиблар иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Самарқанд туман бош имом хатиби Б. Шарипов тадбирда белгиланган мавзуда сўз юритиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан тузилган “Вақф” жамоат фондининг фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди. Фонд хайрия ишларига бел боғлаб, жамиятда тенглик, ўзаро биродарликни уйғотиш, силаи раҳм ва ҳожатманд инсонлар эҳтиёжини таъминлаш, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва бева-бечораларнинг моддий таъминотини яхшилашда кенг кўламли ишларни амлга ошириб келаётганлигини айтиб ўтди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 23/02/2019 00:00; Кўрилганлиги: 1535
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 13:25