Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Вилоятда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширишга уриниш ҳаракатлари содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Ақидапараст, экстремист, террорчилар жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан жамиятимиздаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишга уринмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолини бундай таҳдидлардан огоҳ этилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган тадбирларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ургут тумани тарғибот гуруҳи аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Маматқулов, Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқуловлар иштирок этиб, йиғилганларга мустақил фикрлайдиган, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш, ёшлар қалби ва онгида соғлом турмуш тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш орқалигина бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни ҳосил қилиш мумкинлиги борасида, диний вазиятни яхшилаш, диний хурофотларнинг олдини олиш, нотўғри ғоялар талқин этиб юрган фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказиш, ҳудуддаги нотинч ёки салбий ҳатти-харакатни содир этишга мойил бўлган фуқаролар билан якка тартибда ишлаш, ҳудудни жиноятдан холи ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини айтиб ўтди.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 22/10/2019 13:29; Кўрилганлиги: 1435
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 23:36