Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БОШЛАНДИ

 
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416 ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 январдаги 25-сон қарори асосида Диний соҳа ходимлари, шунингдек мазкур соҳада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари, олий ўрта махсус, умумий ўрта-таълим муассасалариниг соҳага оид педагог кадрларини малакасини ошириш курсларини ташкил этиш тўғрисидаги ишлаб чиқилган низом асосида Малака ошириш курслари Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ҳузуридаги малака ошириш Маркази ҳамда Марказнинг Самарқанд, Сурхондарё, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий филиалларида ташкил этилди.

Жорий йилнинг 11 июл куни Малака ошириш маркази Самарқанд минтақавий филиалига режа асосидаги ташкил қилинган малака ошириш курсига белгиланган ҳудудлардан, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан ташриф буюрган 40 нафар имом-хатиблар малака ошириш курсига тингловчи сифатида қабул қилиниб дарс жараёнлари бошлаб юборилди.

Тингловчилар учун Имом Бухорий халқаро марказининг 60 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхонаси ажратиб берилди.  

Куннинг биринчи қисмида ўқув машғулотлари бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ директори Т.Эвадуллаев, ИБХИТМ директори Ш.Зиёдов, ИБХИТМ директор ўринбосари Ш.Умаров,  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ҳадисшунослик шўъбаси бошлиғи Б.Амонов ва Марказнинг ўқув бўлими бошлиғи Ж.Очиловлар иштирок этиб, тингловчиларни янги ўқувлар билан қутлашди. 

1-жуфтликда Ҳадисшунослик модули бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Ш.Умаров маъруза ўқиди. 2-жуфтликда тарих фанлари номзоди, доцент Ш.Зиёдовнинг “Марказий Осиё мутафаккирларининг диний-маърифий мероси” мавзусидаги маърузаси сайёр тарзда ўтказилди. 3-жуфтликда Б.Амоновнинг “Замонавий фиқҳий фатволар” мавзусидаги маърузаси ўтказилди.

Манба: bukhari.uz


Киритилган вақти: 11/07/2019 17:21;   Кўрилганлиги: 1128
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/diniy-soha-xodimlari-uchun-oquv-mashgulotlari-boshlandi
Чоп этилган вақт: 26/02/2024 10:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг