Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Диний маърифатни етказиш - бугунги кун имомининг масъулияти ҳисобланади

 
 

Бугун дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда соддадил мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда диний маърифатни оммага етказишлари, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари, Ватан равнақи, Юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишлари зарур. Мана шуларни ўзида ҳис этган имом-хатибларимиздан Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов ҳам таълим муассасалари, маҳалла йиғинларида бўлиб, соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай бориш, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли зиддият ва тўқнашувлар моҳияти, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, оммавий маданият ниқоби остидаги маънавиятимиз, эътиқодимизга тамомила зид одатлар ҳақида сўз юритиб, аянчли якунлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/12/2019 12:36;   Кўрилганлиги: 1447
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/diniy-marifatni-etkazish-bugungi-kun-imomining-masuliyati-hisoblanadi
Чоп этилган вақт: 05/10/2024 10:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг