Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Зиёратчиларимизга Умра сафарига оид тушинчалар берилмоқда.

 
 

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Самарқанд вилоятидан муборак Умра зиёратига бориши режалаштирилган юртдошларимиз учун ўқув-амалий машғулотлари бўлиб ўтди.  

Машғулотларда  Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ё.Мансуров ва гуруҳ раҳбари З.Раҳимов томонидан бириктирилган гўруҳ аъзоларига Умранинг мазмун-моҳияти, шартлари ҳамда адо қилиш тартиб ва одоблари тўғрисида зарурий маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган «Умра зиёрати» номли видео намойиш этилиб, тушунтириш ва изоҳлар берилиб, Умра қўлланмаси ҳақидаги рисола ҳамда DVD дисклари бўлғуси зиёратчиларга тақдим этилди.

Ҳар қандай сафарга тайёргарлик билан чиқилгани каби, умрани адо қилиш учун ҳам жисмонан, ҳам маънан алоҳида ҳозирлик кўриш кераклиги, ниятнинг тўғри бўлиши, умра амалларини тўлиқ бажариш, зиёратга борганда фурсатни ғанимат билиб кўпроқ савобли ишларни қилиш, гуруҳ раҳбарларининг кўрсатмаларига риоя қилишнинг зарурлиги таъкидланди.

Жаҳонгирхон Аброров - ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати ходими 


Киритилган вақти: 21/12/2019 12:59;   Кўрилганлиги: 1459
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ziyoratchilarimizga-umra-safariga-oid-tushinchalar-berilmoqda
Чоп этилган вақт: 16/05/2025 02:18
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг