ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
Вилоятимиз бўйлаб шу кеча-кундузда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорини тўлиқ намойиш қилиши учун шарт-шароитлар яратиш, сифатли таълим олишларига эришиш, қизиқтирган саволларига жавоб топишга кўмаклашиш, ўқувчиларда диний экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитет ҳосил қилишга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Вилоят ҳокимияти, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Марказий банк бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда тажрибали соҳа мутахассислари томонидан ёшларга керакли маълумотлар, тушунчалар бериб келиняпти.
Ҳозирга қадар ушбу мавзудаги тадбирлар Самарқанд ва Тайлоқ тумани ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ё.Мансуров маъруза билан иштирок этди.
Тадбирлар тасмаси давом эттирилмоқда ва вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини ўз ичига қамраб олади.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 08/11/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2338
Чоп этилган вақт: 11/10/2024 17:17