Хуш келибсиз, ибодатингизни мақбул айлаган бўлсин!
21 ноябрь куни Самарқанд вилоятидан “Умра-2018-2019” мавсумининг дастлабки зиёратчилари юртимизга соғ-омон етиб келдилар.
Уларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги биносида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, вилоят вакиллиги ходимлари ва зиёратчиларнинг яқинлар ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олдилар.
Муқаддас Макка ва Мадина шаҳарлари ифори уфуриб турган зиёратчилар шоду- хуррамликда оилалари даврасига қайтдилар.
Ушбу зиёратчилар 11 ноябрь куни сафарга отланган эдилар.
ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 21/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1521
Чоп этилган вақт: 14/12/2024 11:46