Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрия тадбирлари

 
 

3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоятимиз имом хатиблари томонидан қатор моддий кўмак ишлари амалга оширилди. Жумладан:

3 декабр куни Пайариқ туман “Имом Бухорий” жоме масжиди томонидан Хўжа Исмоил маҳалласида яшовчи 23 хўжаликка озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Ушбу оилалар ногиронлар, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва боқувчисини юқотганлардан иборат. Ўз навбатида мазкур оилалар ва маҳалла фаоллари томонидан масжид аҳлига миннатдорчилик билдирилди.

*****

3 декабр куни Каттақўрғон шаҳар имом хатиблари томонидан қатор хайрия ишлар амалга оширилди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда масжидлар атрофидаги маҳаллаларда яшовчи ногиронларга гўшт маҳсулоти улашилди.

****

5 декабр куни Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” жоме масжиди томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим беришга ихтисослашган 9-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва тарбиячиларига эҳсон зиёфати ташкил этилди. Дастурхон атрофида ўтирган мурғаклар юзидаги қувонч ва шодлик ила ташкилотчиларга миннатдорчилик изҳор этдилар.

****

Вилоят бўйлаб Конституция байрами муносабати билан хайрия тадбирлари ва бошқа тадбирлар давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 06/12/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2444
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xayriya-tadbirlari
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 10:51
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг