Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрия ишлари тизимли олиб борилмоқда

 
 

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Самарқанд вилояти имом хатиблари томонидан қатор хайрия ишлари олиб борилди ва ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда. Имом хатиблар бу ой давомида халқимизга хос фазилатларга амал қилиб, Меҳрибонлик, Саховат ва Мурувват уйларига ташриф буюрмоқдалар, кам таъминланганлар, беморлар, муҳтож оилалар ҳолидан хабар олмоқдалар. Уларга мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

6 июн куни Самарқанд шаҳар “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом хатиби Акмал Маматқулов Булунғур туманига ташриф буюриб, туман имомлари ва бошқа мутасаддилар билан биргаликда хонадонларда бўлди. Юртдошларимизни Рамазон ойи билан табриклаб, ҳол-аҳвол сўради, яшаш тарзлари билан танишди. Рамазон меҳр-мурувват ойи эканини амалда исботлаб, уларга кўплаб эҳсонлар улашди.

Ташриф асносида ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳаммаси бўлиб 40та кам таъминланган оилага 1 қопдан (25 кг) ун, 5 литр ҳажмли идишда ёғ, 2 кгдан шакар ва 4 кгдан гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, “Имом Бухорий” жоме масжиди томонидан ҳам масжид атрофидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи 16 та кам таъминланган оилага 1 қопдан (25 кг) ун, 2 кг гуруч ва 2кгдан гўшт маҳсулотлари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2407
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xayriya-ishlari-tizimli-olib-borilmoqda
Чоп этилган вақт: 13/10/2024 05:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг