Вилоятимизда йил имоми аниқланди
2017 йилнинг 24 июль куни Самарқанд Давлат университети асосий биноси катта мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги тасарруфидаги масжид имом хатиблари ва ноиб имомлари ўртасида “Йил имоми - 2017” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг дастлабки туман босқичида ғолибликни эгаллаган 16 нафар имом хатиб ва ноиб имомлар беллашдилар.
Кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтган “Йил имоми - 2017” кўрик танловига вилоят миқёсидаги ҳакамлар, вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов, вилоят бош имом хатиби маслаҳатчиси Мустафоқул Меликов, вилоят бош имом хатибининг ўринбосари Хайрулла Сатторов, Имом Бухорий халқаро маркази директори Шовосил Зиёдов, Республика маънавият тарғбот маркази Самарқанд вилоят бўлими рахбари Ўткир Усмонов ҳайъат сифатида иштирокчиларни баҳолаб бордилар.
Кўрик танлов натижаларига кўра Пастдарғом тумани “Ошиқ ота” жоме масжиди имом хатиби Азимов Каримхон вилятнинг йил имоми деб топилди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Самарқанд тумани “Янги масжид” жоме масжиди имом хатиби Муҳиддинов Ҳалим ва Самарқанд шаҳри “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом хатиби Махмудов Зафар банд этишди. Учинчи ўринга еса Пайариқ тумани “Соғиш ота” жоме масжиди имом хатиби Қобилов Нодир лойиқ топилди. Ғолиблар қимматбаҳо совғалар ва вакилликнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Ғолибга танловнинг республика босқичида ҳам намунали иштирок этиб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 24/07/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2505
Чоп этилган вақт: 07/10/2024 09:51