Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди

 
 

Бугун, 17 декабр куни Самарқанд вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар тадбирда йиғилган Бугун, 17 декабр куни Самарқанд вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди. га самимий миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг фидокорона меҳнатлари, чуқур билими, тажрибаси, намунали хулқи, фидокорлиги билан Аллоҳнинг байтига, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган имом-хатиблар ва имом ноибларидан иборат ўн уч нафар соҳа ходимлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди ҳамда Қуръони карим мусҳафи ҳадя қилинди. Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи борасидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилинди. Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов имом-хатиблар билан дилдан суҳбат ўтказмоқда. Кенг жамоатчиликка ислом маърифатини етказишини, имомлик масъулиятини яна бир бор ҳис этишларини, ижтимоий тармоқларда фаол бўлишларини айтиб, ўз вазифаларига фидоий бўлишларига тўхталди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 18/12/2020 09:08;   Кўрилганлиги: 1245
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyatidagi-eng-faol-imom-xatib-imom-noib-va-soha-vakillari-taqdirlandi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг