Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

"Вақф" хайрия жамоат фони мазмун-моҳияти аҳолига етказилмоқда

 
 

Маълумки 4 декабрь, сешанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида “Вақф: моҳият ва ижтимоий аҳамияти” мавзусида бўлиб ўтган видеосеминарда фонднинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, қўллаб-қувватлашга чорлаш, масжидлар фаолиятини назорат қилишга доир кўрсатмалар берилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 5 декабрь куни Самарқанд вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, ўринбосарлар Х.Саттторов ва Ё.Мансуров томонидан Самарқанд шаҳридаги бир нечта масжидларга пешин ва аср намозларига ташриф буюрилиб, намозхонлар билан суҳбат ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида "Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилгани, фонд томонидан қисқа вақт ичида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилгани, кам таъминланганлар, боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бор бўлган шахслар, беморлар, мусибатзадаларга кўплаб моддий ёрдамлар кўрсатилгани, масжидлар, диний таълим муассасаларига моддий жиҳатдан кўплаб ёрдамлар қилинаётгани мисоллар асосида аҳолига етказилди.

Фонднинг барқарор фаолият олиб бориши учун халқимиз томонидан қўллаб-қувватлов лозимлиги тушунтирилиб, бу борада фаол бўлишга, бошқаларга ҳам етказиб, жамғарманинг янада кўпроқ хайрли ишларни амалга оширишига кўмакчи болишга чорлаб қолинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 06/12/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 858
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vaqf-xayriya-jamoat-foni-mazmun-mohiyati-aholiga-etkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 15/06/2021 04:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг