Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Вақф” хайрия жамоат фонди навбатдаги хайрия тадбирини ўтказди

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали навбатдаги хайрия тадбирини фонд тасарруфидаги “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Имом Бухорий” жоме масжиди билан ҳамкорликда амалга оширди. Пайариқ тумани “Хўжа Исмоил” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бор ва оғир касалликка чалинган ўн беш нафар фуқароларга ёғ, гуруч, гўшт, шакар каби жами 3 000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини эҳсон қилдилар.

 Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали раҳбар ўринбосари А. Султонов, “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуасининг бошқарув кенгаши раиси Д.Эрмаматов, “Имом Бухорий” жоме масжиди фахрий имоми М.Ибодуллаевлар иштирок этиб, муқаддас динимиз бева-бечора, фақир-фуқаро, етим-есир ва муҳтожларга мурувват қилишга даъват этиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саховатда тенги йўқ зот бўлганлари ҳақида гапирдилар ва ушбу хайрия тадбирига ўз ҳиссаларини қўшган барча сахий инсонларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 16/10/2019 14:20;   Кўрилганлиги: 1368
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vaqf-xayriya-jamoat-fondi-navbatdagi-xayriya-tadbirini-otkazdi
Чоп этилган вақт: 26/02/2024 10:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг