Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди келиб тушган маблағларни ҳар бир йўналиш бўйича тақсимотини амалга оширган ҳолда ҳудудларда бир қанча лойиҳаларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилган. Шундай лойиҳалардан бири “Оби ҳаёт” лойиҳасидир. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш бўлиб, уни амалга ошириш учун фонд томонидан “Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси” ўтказилиб келмоқда. Хабарингиз бор, яқинда Сурхондарё вилоятидаги бир нечта маҳалла аҳолисига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказлиди.

“Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси”ни янада такомиллаштириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига бириктирилган йирик зиёратгоҳ ва қадамжоларга махсус эҳсон қутилари ўрнатилмоқда. Самарқанд вилоятидаги “Шоҳи Зинда”, “Хўжа Аҳрори Валий”, “Хўжа Дониёр”, “Хўжа абду Дарун”, “Имом Бухорий” ва “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳларига ҳам фонднинг Самарқанд вилояти филиали томонидан шу каби эҳсон қутилари ўрнатилди. Мазкур қутиларда йиғилган пул маблағлари эса фонднинг алоҳида “Вақф мулки ва оби-ҳаёт акцияси” ҳисоб рақамига ўтказилиши йўлга қўйилган. Мана шу ҳисоб рақамига йиғилган пул маблағлари чекка ҳудудлардаги қишлоқларда сув чиқариш, қудуқлар қазиш, турли хил цех ва корхоналар қуриш, жиҳозлар билан таъминлаш кабиларга сарфланади.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 04/03/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1662
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vaqf-mulki-va-obi-hayot-aktsiyasi
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 05:11
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг