Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вакиллигимиз ходимлари эътироф этилди

 
 

Бугунги кунда кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам беришга, уларни қўллаб-қувватлашга мамлакатимизда жуда ҳам катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада ўзининг беқиёс ва беминнат хизматларини кўрсатиб келаётган, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари, Самарқанд тумани "Хўжа Аҳрори вали" жоме масжиди имом-хатиби Ёқубжон домла Мансуров номларига "Хўжа Аҳрори вали" маҳалла фаоллари томонидан ТАШАККУРНОМА билдирилиб, МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ йўлланган. Вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Ёқубжон домла номларига келган ушбу ташаккурномани ўқиб эшиттирар эканлар, келгусида бу каби хайрли ва савоб ишларни амалга оширишда барча туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳам ўз ташаббусларини кўрсатади, деган умиддамиз-дея ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қисқа вақт ичида бўлса-да, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тизимини яхши йўлга қўйганлиги, ижро интизомига риоя қилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаб келганлигини инобатга олган ҳолда вакиллигимиз ҳуқуқшуноси Маматов Хайрулло Тешаевич Муфтий хазратларининг 2022 йил 20 декабрдаги 01 А/209-сонли буйруғига асосан МАҚТОВ ЁРЛИҒИ билан тақдирланди. Ушбу МАҚТОВ ЁРЛИҒИни вилоят бош имом-хатиби вакиллигимиз ҳуқуқшуноси Муфтий хазратлари номидан топшириб, бу ютуқ нафақат Ҳуқуқшуноснинг, балки вилоятимизнинг ютуғи эканлигини алоҳида эътироф этиб ўтдилар.


Киритилган вақти: 09/01/2023 16:49;   Кўрилганлиги: 347
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vakilligimiz-xodimlari-etirof-etildi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 23:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг