Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра-2018 мавсуми зиёратчилари Самарқандда

 
 

26-27 декабр кунлари Тошкент вилоятидан “Умра-2018” мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани эътиборидан авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқаролар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати маълум қилишича, зиёратчилар ташрифни “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуасида муҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг марқадларини зиёрат қилиш билан бошладилар. Ўз навбатида ушбу масканда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар.

27 декабр куни эрта тонгдан биринчи Президентимизнинг мақбараларини зиёрат қилиб, у кишининг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар. Шундан сўнг Регистон майдонидаги қадимий мадрасалар томон йўл олишди. Улар “Гўри Амир” мисол қатор қадамжоларни томоша қилиб, сафарларни Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида якунлайдилар.

Зиёратчилар учун барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона, зиёрат ишларига оид мутахассис ходимлар, юмшоқ ўринли автобуслар ҳамда ЁПХ ходимлари бириктирилган.

fitrat.uz сайти зиёрат юқори кайфиятда давом этгани, ташкил этилган сафар умра зиёрати олдида турган фуқароларимиз учун беназир совға бўлгани, авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқароларимиз эса юртимизда амалга оширилган бу мисол эзгу ишлардан кўзлари қувнаб тургани ҳақида маълум қилган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 28/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1376
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/umra-2018-mavsumi-ziyoratchilari-samarqandda
Чоп этилган вақт: 01/10/2020 04:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг