УЧРАШУВЛАР ТАСМАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Вилоятимиз бўйлаб ёшлар билан давом этаётган учрашувларнинг навбатдаги бекати Ургут, Жомбой ва Нарпай туманлари томон йўналди.
Баркамол авлод тарбияси йўлида олиб борилаётган учрашувлар борган сайин қизғин паллага кириб, ўзининг кўплаб ижобий натижаларини бериб келмоқда.
Вилоят ҳокимияти томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Марказий банк бош бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Халқ таълими бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда тажрибали соҳа мутахассислари томонидан ёшларга керакли маълумотлар, тушунчалар бериб келиняпти.
Ёшлар турли соҳалардаги ўзларини қизиқтирган саволларни айнан соҳа мутахассисларига бериш ва асосли жавоблар олиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Бугунга қадар тадбирлар Каттақўрғон шаҳар, Самарқанд, Тайлоқ, Иштихон ва Оқдарё туманларида бўлиб ўтган.
Ушбу тадбирларда ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан вилоят бош имом хатиби ўринбосарлари Х.Сатторов ва Ё.Мансуров маъруза билан иштирок этиб келмоқда.
Тадбирлар тасмаси давом эттирилмоқда ва вилоятнинг барча шаҳар ва туманларини ўз ичига қамраб олади.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 22/11/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2176
Чоп этилган вақт: 06/12/2024 22:54