Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ТУРКИЙ ТИЛЛИ МАМЛАКАТЛАР ЁШ ИЖОДКОРЛАРИ

 
 

Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек мадрасасaида туркийзабон ёш ижодкорларнинг "Самарқанд шеър оқшомлари" анжумани ўз ишини бошлади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, ёшлар иттифоқи, ёш ижодкорлар кенгаши ҳамкорлигида туркий халқлар ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган анжуманда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ваўзбекистонлик иқтидорли ёш ижодкорлар иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосариНодир Жонузоқ, Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон ва бошқалартуркий тилли мамлакатлар раҳбарлари раҳнамолигида умумтуркий миллатлар адабиёти,маънавиятини ривожлантириш, ижодкорларни, айниқса, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

–Ижод оламига энди қадам қўйган кезларимиз бундай анжуманларда қатнашганмиз, –дейди Усмон Азим. – Туркий тилли ижодкорлар йиғилган ушбу йиғинларда уйғур, татар,қозоқ ёки қирғиз адиблари, шоирлари ижодидан доим бохабар бўлиб келганмиз. Орадачорак аср бир-биримизнинг ижодимиздан бебаҳра яшадик, ўз билганимизча ижод қилдик.Бугун эса нафақат ижтимоий-иқтисодий соҳада, балки ижод оламида ҳам ўзаро ҳамкорликқилиш имконияти яратилмоқда.

Анжуман доирасида иштирокчиларнинг вилоятимиздаги тарихий-меъморий обидалар вақадамжолар бўйлаб саёҳати, таниқли ўзбек ижодкорлари иштирокида маҳорат дарслари,жойларда қардош халқлар ёш вакилларининг ижод намуналари асосида шеърият кечалариуюштирилиши режалаштирилган.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Манба: "www.zarnews.uz"


Киритилган вақти: 16/11/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1518
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/turkiy-tilli-mamlakatlar-yosh-ijodkorlari
Чоп этилган вақт: 09/11/2024 06:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг