Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Соғлом турмуш-жамият ривожининг негизидир

 
 

2017 йил 16 декабрь куни Самарқанд шаҳридаги 84112 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан “Соғлом турмуш – жамият ривожининг негизидир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Самарқанд вилоят ИИБ, Самарқанд тиббиёт институти ва оммавий ахборот васиталари вакиллари қатнашган тадбирда вилоят бош имом хатиби ўринбосари Хайрулла Сатторов маъруза билан иштирок этди.

Х.Сатторов йиғилганларга Ислом динида оилага эътибор, эр-хотин ўртасидаги бурч ва вазифалар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фарзанд тарбияси ҳақида оят ҳадислар асосида маъруза қилди.

Ватан, эл-юрт хизмати, уни ҳимоялаш, тинчлигини таъминлашдек буюк ва шарафли касб соҳибларига вазифаларини мукаммал бажаришларида Аллоҳ таолонинг ўзи мададкор бўлишини тилаб қолди.

Ҳадиси шарифда ҳам “Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалари ибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир”, - деб марҳамат қилинган.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1976
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/soglom-turmush-jamiyat-rivojining-negizidir
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 01:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг