Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Сайёр йиғилиш – хайрли ишлар дебочаси

 
 

Бугун 28 апрель куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Оби Раҳмат” жоме масжидида намунавий сайёр йиғилиш ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, ЎзМИ масъуллари, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Аҳмадхон домла Алимов, вилоят вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ва отинойилари, шунингдек, «Ҳаж – 2024» зиёратчилари, маҳаллалар раислари иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг маҳаллаларга чиқилиб, муаммоли бештадан оила ўрганилди. Аҳмадхон домла пешин намозини “Оби Раҳмат” жоме масжидида адо этиб, намоздан сўнг мўмин-мусулмонларга Тинчликнинг фазилатлари ва баракотлари ҳақида гўзал мавъиза қилиб бердилар.

Хайрли дуолар билан ташриф ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги Матбуот хизмати

 


Киритилган вақти: 28/04/2025 17:10;   Кўрилганлиги: 1134
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/sayyor-yigilish-xayrli-ishlar-debochasi
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 09:52
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг