Сайёр йиғилиш: навбатдаги бекат Каттақўрғон тумани
23 октябрь куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Каттақўрғон тумани, "Қаландархона" жоме масжидида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов бошчилигида ўтказилди.
Куннинг биринчи ярмида туман ва шаҳар бош имом хатиблари Каттақўрғон туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар.
Куннинг иккинчи ярмида йиғилишнинг асосий қисми бошланди ва дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Барқарор фаолият олиб бораётган масжидлардан олиниб, қолган масжидларида жорий қилиш мумкин бўлган намуналар хусусида сўз юритилди. Ўз навбатида аниқланган камчиликлар ҳам айтилиб, бартараф этишга оид тавсиялар берилди.
Йиғилиш имом-хатиблар фаолиятини жадаллаштириш, таълим муассасалари, ФҲДЁдаги учрашувлар, аҳоли турмушини ўрганиш каби кун тартибидаги шу ва бошқа масалалар асосида олиб борилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 23/10/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1685
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 13:05