Саёр йиғилиш: Нуробод тумани масжидлари фаолияти ўрганилди
20 ноябрь куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Нуробод тумани, "Ҳазрати Али" жоме масжидида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш вилоят бош имом хатиби ўринбосари Х.Сатторов бошчилигида ўтказилди.
Куннинг биринчи ярмида туман ва шаҳар бош имом хатиблари Нуробод туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар.
Нуробод тумани нисбатан, аҳоли жойлашуви сийрак, масжидлар фаолиятини такомиллаштириш имом хатиблар учун бир мунча чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Намозхонлар учун шарт-шароитларни яхшилаш кун тартибидаги биринчи масала экани хулоса қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида йиғилишнинг асосий қисми бошланди ва дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Барқарор фаолият олиб бораётган масжидлардан олиниб, қолган масжидларида жорий қилиш мумкин бўлган намуналар хусусида сўз юритилди. Ўз навбатида аниқланган камчиликлар ҳам айтилиб, бартараф этишга оид тавсиялар берилди.
Масжидларда огоҳликни ошириш, имом-хатибларнинг масъулиятини кучайтириш, таълим муассасалари, ФҲДЁдаги учрашувлар, аҳоли турмушини ўрганиш каби кун тартибидаги шу ва бошқа масалалар асосида олиб борилди.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги
Киритилган вақти: 20/11/2018 00:00; Кўрилганлиги: 1496
Чоп этилган вақт: 04/12/2024 14:36