Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

 
 

2016 йилнинг 29-30 март кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб саккизта туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда Республика тарғибот гуруҳи вакилларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлар бўйича қўмита масъул ходими Жамшед Алиев, Тошкент ислом университети илмий тадқиқот маркази ходими Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти проректори Жаҳонгир Мелеқўзиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жасур Рауповлар бугуннинг долзарб мавзуларига оид маърузалари билан иштирок этдилар. Вилоят мутасадди идоралари вакилларидан Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, вилоят ҳокимлиги, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят вакиллиги раҳбарлари ҳамда имом хатиблар тадбирларда фаол қатнашдилар.

29 март куни вилоятнинг Каттақўрғон шаҳар, Пахтачи, Нарпай, Иштихон ва Каттақўрғон туманларида учрашувларнинг дастлабки қисмлари бўлиб ўтди. Тадбирларда маҳалла фаоллари, ишсиз аёллар, уй бекалари, уюшмаган ёшлар, барча таълим муассасаларининг маънавият бўйича директор ўринбосарлари, “Диншунослик” ва “Маънавият асослари” фанлари ўқитувчилари, талаба ёшлар, уларнинг ота-оналари тингловчи сифатида иштирок этишди.

Бўлиб ўтган йиғинларда асосий эътибор аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, Ислом оламида, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, ақидапарст оқимларнинг жиҳод, такфир, шаҳидлик, мазҳабсизлик, халифалик каби масалалардаги сохта даъволарига раддиялар, глобаллашув ва мафкуравий хуружлар: диний экстремизм, терроризм ва ақидапарстликнинг жамият тараққиётидаги таҳдиди, ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунёқарашини миссионерлик, “оммавий маданият” каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим йўналишлари каби долзарб мавзуларга қаратилди.

30 март куни Самарқанд шаҳри, Нуробод, Ургут ва Пайариқ туманларида учрашувларнинг узвий давоми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 31/03/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3132
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandda-keng-qamrovli-targibot-tadbirlari
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 09:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг