Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилояти учун "Ҳаж-2025" мавсуми бошланди

 
 

КУЗАТИШ ЖАРАЁНИДАН ЛАВҲАЛАР

 Айни пайтларда “Ҳаж – 2025” мавсумида Самарқанд вилоятидан илк зиёратчилар Самарқанддан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Изоҳ: "Ҳаж-2025" мавсумидан Самарқанд вилоятидан 930 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 26/05/2025 12:33;   Кўрилганлиги: 348
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyati-uchun-haj-2025-mavsumi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 24/06/2025 10:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг