Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон шаҳридаги масжидларда олиб борилаётган ишлар билан танишди

 
 

Бугун, 23 декабръ куни вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Каттақўрғон шаҳрига ташриф буюрдилар.

Ташриф ушбу шаҳарда жойлашган “Муҳаммад Нақиббек” жоме масжидида намозхонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишишдан бошланди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда мазкур масжид таҳоратхонасининг янги, ҳар томонлама қулай биноси фойдаланишга топширилган эди. Зайниддин домла Эшонқулов мазкур тахоратхонада намозхонлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ташриф мазкур шаҳар ҳудудида жойлашган “Қориравот” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириш билан давом этди. Ҳозирда мазкур масжид биносида пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят бош имом-хатиби ушбу қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар ҳамда бундай хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Шундан сўнг, Зайниддин домла Эшонқулов намозхонлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида масжид хонақосига янги гилам ётқизилган “Тегирмонбоши” жоме масжидида Пешин намозини адо этдилар. Намоз сўнгида мазкур масжиднинг шу даражага етиб келиши ва намозхонлар учун енгилликлар яратиш йўлида беминнат хизмат қилаётган саховатпеша инсонлар ҳаққига дуои хайрлар қилдилар.

Ташрифнинг иккинчи ярми мазкур шаҳар бош имом-хатиби фаолият олиб бораётган “Қори Муҳаммадрасул” жоме масжидини кўздан кечириш билан давом этди. Айтиш жоизки, ҳозирда ушбу масжид тахоратхонасининг янги, замонавий биносида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу борада Зайниддин домла Эшонқулов ўзининг керакли кўрсатма ва тавсияларини бердилар. Шунингдек, мазкур масжид ҳудудида қонуний фаолият олиб бораётган китоб дўконининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф сўнгида Каттақўрғон шаҳар бош имом-хатиби Хайрулло домла Дўстмуродовга шаҳарда жойлашган масжидлар фаолиятини янада такомиллаштириш, намозхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ўзининг керакли тавсияларини берди ҳамда бу йўлда имом-хатибларимизга, саховатпеша инсонларга ва барча масжид ходимларига Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраб дуолар қилдилар.

Шунинг билан вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловнинг Каттақўрғон шаҳрига бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/12/2020 19:40;   Кўрилганлиги: 1240
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqand-viloyat-bosh-imom-xatibi-zayniddin-domla-eshonqulov-kattaqorgon-shahridagi-masjidlarda-olib-borilayotgan-ishlar-bilan-tanishdi
Чоп этилган вақт: 10/10/2025 00:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг