Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

РАМАЗОНИ ШАРИФ ОЙИДА УЛАРНИНГ ҚАЛБЛАРИГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ

 
 

 Ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ҳақидаги ташаббусни халқимиз, жамоатчилигимиз кўтаринки руҳда, қизғин кутиб олгани барчамизни, албатта, хурсанд қилади.

Бу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида бугун Каттақўрғон шаҳар “Машраб” жоме масжиди имом-хатиби Норбеов Абдулҳамид домла бошчилигида Рамазон ойи муносабати билан бир бош қорамол, 3 тонна ун, 300 литер йоғ, 1 тонна картошка, пиёз, шакар, гречка макрон ва бошқа озиқ овқат махсулотларини 80 та эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга меҳр-шафқат кўрсатиш, айниқса, Рамазони шариф ойида уларнинг қалбларига қувонч, дилларга  хотиржамлик, файзу барака бахш этиш мақсадида хонодонларга етказиб берилди.

 ЎМИ самарқанд вилоят вакиллиги ахборат хизмати


Киритилган вақти: 01/05/2020 12:16;   Кўрилганлиги: 878
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ramazoni-sharif-oyida-ularning-qalblariga-quvonch-ulashildi
Чоп этилган вақт: 13/05/2024 19:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг