Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Рамазон саховат ойи

 
 

Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби Жаҳонгир домла Ҳотамов муборак Рамазон ойи ҳамда “1 июн – халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Самарқанд шаҳридаги 10-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия ишларини ташкил қилди.

Хайрия тадбири давомида болаларга панд насиҳатлар қилиниб, илм олиш, ҳунар ўрганишга тарғиб қилинди, юртга, жамиятга манфаати тегадиган комил фарзанд бўлиб етишишга ҳаракат қилиш кераклиги тушунтирилди. Келажакка умид билдан боқиш, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлиги уқтирилди.

“Меҳрибонлик уйи” дарбияланувчиларидан 150 нафарига шахсий гигиеник воситалардан иборат савғалар тўплами улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 05/06/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1541
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ramazon-saxovat-oyi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 21:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг