ҚИЗИҚАРЛИ УЧРАШУВ
2016 йилнинг 29 апрел куни вилоят хокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсида қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Зайниддин Эшонқулов, вилоят Ички ишлар бошқармаси бош мутахассиси, майёр Бахтиёр Аминов, Ўқув курси ходимлари, “Фуқаролар йиғинлари раислари” ва “Фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари” гуруҳларининг тингловчилари иштирок этдилар.
Тадбирда қилинган маърузаларда асосий эътибор маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг олдини олиш, аҳоли орасида бундай кучларнинг қўпорувчилик ҳаракатларидан огоҳликни оширишга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш масалаларига қаратилди.
Суҳбатлар асносида тингловчиларда катта жасорат ва ўзларига юклатилган вазифага масъулият хисси ошганлиги яққол билиниб турар эди. Улар бундай суҳбатлар доимий равишда бўлиб туриши бугунги кун талаби ва бирламчи вазифалардан бири эканлигини мамнуният билан такидладилар.
Учрашув жараёнида тингловчиларга тинчликнинг қадрига етишга ундовчи ҳужжатли филмлар ҳам намойиш этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилоят вакиллиги
Киритилган вақти: 29/04/2016 00:00; Кўрилганлиги: 2781
Чоп этилган вақт: 08/11/2024 12:38