Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Пастдарғом туманида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди

 
 

Жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан жойларда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пастдарғосм туманидаги мавжуд 24 та масжид имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр йиғилиш Пастдарғом туман “Нурул Ислом” масжидида бўлиб ўтди.

Йиғилиш олдидан шаҳар ва туман бош имом хатиблари Пастдарғом туманидаги мавжуд масжидлар фаолияти билан танишдилар. Ютуқлар ва камчиликларни ўрганиб, хулосалар тўпладилар. Шундан сўнг, йиғилишнинг асосий қисми бошланди. Йиғилишни Вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ўринбосари Х.Саттаров ва тегишли мутасаддилар иштирк этишди.

Дастлаб бош имом хатиблар томонидан ўрганиш хулосалари ўқиб эшиттирилди. Ўз навбатида вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов ва ўринбосари Х.Саттаров томонидан ҳам аниқланган камчиликлар айтилиб, мазкур камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар берилди.

Шу билан бир қаторда яқинлашиб келаётган рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида қатнашчиларга байрам дастурхони ёзилди ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан дуои хайрлар қилинди.

Навбатдаги сайёр йиғилиш Нарпай туманида бўлиб ўтишлиги белгиланди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 09/03/2021 21:03;   Кўрилганлиги: 713
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/pastdargom-tumanida-sayyor-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 07:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг