Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ташкил қилинди

 
 

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун бир кунлик ўқув семинари ўтказилди. Тадбир Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Пайариқ, Пастдарғом ҳамда Жомбой туманларида ташкил этилди. Ўқув семинари давомида отинойиларимиз "Маҳаллаларда аёллар орасида радикаллашувнинг олдинги олиш ва уларнинг ижтимоий фаолликларини ошириш", "Тўқима ҳадис айтишнинг ҳукми. Фатво беришга ким ҳақли?", "Таъзия маросимига хос одоблар" каби долзарб мавзулар бўйича етарли билим ва малакага эга бўлдилар.

Маъруза ва амалий машғулотларда имом-хатибларимиз ва Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳудудий бошқармаси етакчи мутахассислари иштирок этишди. Отинойиларимиз мавзуларга доир ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 01/05/2023 16:12;   Кўрилганлиги: 366
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/otinoyilar-uchun-bir-kunlik-oquv-seminari-tashkil-qilindi
Чоп этилган вақт: 18/06/2024 09:39
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг