Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ОЛИС ТУМАНЛАРГА САФАР

 
 

2018 йил 12 январ жума куни Ўзбекиcтон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов олис туман – Нурободга ташриф буюрди.

Ташрифдан туман масжидлари ҳолати, ибодат учун яратилаётган шароитлар, намозхонлар кайфияти билан танишиш каби кўплаб мақсадлар кўзда тутилган эди.

Жума намози туманнинг марказий масжиди – “Ҳазрати Али” жоме масжидида адо этилди. Маъруза давомида бош имом хатиб томонидан бугунги ислоҳотлар мазмун моҳияти, бу борада ҳар биримизнинг зиммамизга тушаётган масъулиятлар хусусида сўз юритилди. Доимо фаол бўлиш, эл дарди билан яшаш, лоқайд бўлмаслик лозимлиги, лоқайдликнинг оқибатлари тушунтириб ўтилди.

Жума маърузаларида эшитилган сўзларни оилада, қўни-қўшнилар орасида гапириш, уларнинг ҳам қалбларига маърифат киритиб бориш, бугунги кунда урчиётган жиноятчилик, ўз жонига қасд қилишга уриниш каби миллатимизга хос бўлмаган иллатларга қарши биргаликда курашишга чорланди.

Ибодат сўнгида намозхонлар билан самимий суҳбат ўтказилди ва юртимиз, юртдошларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/01/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1086
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/olis-tumanlarga-safar
Чоп этилган вақт: 23/09/2020 05:01
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг