ОИЛАЛАР ҚЎРҒОНИ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН
Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида жойлардаги ФҲДЁ бўлимлари қошида ташкил этилган “Ёш оила қурувчилар мактаби” ҳамда “Оила Дорулфунуни” махсус ўқув курсларида машғулотлар изчил давом этмоқда.
Жамиятимизда қурилаётган оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, бахтиёр оилалар сонини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курслари ҳар ҳафтанинг сешанба куни вилоят бўйлаб ФҲДЁ бўлимларида турмуш қуриш учун ариза билан мурожаат қилган ёшлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда ҳаёт тажрибасига эга, чуқур билимли имом хатиблар ёш оила қурувчиларга оила масъулияти, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари, поклик, умр ҳою-ҳавасдан иборат эмаслиги каби муҳим масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Қуйида бўлиб ўтаётган учрашувлардан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Киритилган вақти: 28/11/2017 00:00; Кўрилганлиги: 2197
Чоп этилган вақт: 07/12/2024 21:47